29 Yak, 2020

БИР КИШИ ҲАММА УЧУН, ҲАММА БИР КИШИ УЧУН

Бутун дунёни оёққа турғизган  иллат - коронавирус пандемияси туфайли мамлакатимизда ҳам вақтинчалик эълон қилинган карантин бизларни ҳам гўёки бир синовдан ўткзаётгандек. Шундай бир синовли кунларда  фақат бирлашиш, жипслашиш  зарурлигини дилдан ҳис этмоғимиз зарур. Иллатга барҳам бериш ҳамда унинг олдини олиш борасида давлатимиз томонидан жиддий ва кескин чоралар кўрилаётганлигини ҳар биримиз билиб турибмиз. Демак,  коронавирус пандемиясига қарши курашишда ўз ҳиссангизни қўшмоқчи бўлсангиз ОАВлари, ижтимоий тармоқларда берилаётган тавсия ва кўрсатмаларга қатъий риоя этишни унутманг. 

   Яхшилаб мулоҳаза қилиб кўринг -а. Ниқоб тақмаган  бир киши аввало ўз атрофидагиларни ва минглаб юртдошларимизни хавф остида қолдириши мумкин. Бу билан барча ҳаракатларни чипакка чиқариб, муаммони илдиз отишига сабабчи бўлади. Шундай экан, андишани четга суриб, ниқобсиз юрган кишини тартиб-қоидага риоя этишига чақирайлик. Олифтагарчилик, ўзбошчимчалик халқимизга қимматга тушушини айтишни истеҳола қилмайлик. Бирлашиш ҳамда жипслашиш карантин даврида ўрнатилган тартиб-қоидаларга итоаткорлигимизда, шахсий ибрат ва ҳамжиҳатлигимизда, масалага масъулият билан ёндашишимизда кўринади.

                                                                                                                                                              Одилжон МУҲАММАД.

Sharhlar

Sharh qoldirish

Related posts