29 Yak, 2020

Шавкат Мирзиёев Покистон Президенти ва Бош вазирини табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Покистон Президенти Ориф Алвий ва Бош вазири Имрон Хонни ушбу мамлакатнинг миллий байрами — Покистон куни билан табриклади.

1956 йилнинг 23 март санасида Покистон Ислом Республикаси ташкил топган. Шундан буён ушбу сана мамлакатнинг миллий байрами сифатида нишонлаб келинади.