29 Yak, 2020

Тошкентда Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиали очилади

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университети ўртасида мазкур олий ўқув юртининг Тошкентдаги филиалини очиш бўйича меморандум имзоланди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи доирасида Анқара шаҳрида ўтказилган олий даражадаги Ўзбекистон—Туркия биринчи стратегик ҳамкорлик йиғилиши натижалари бўйича қўшма баёнот имзоланди. 

Таъкидланишича, Туркия Ўзбекистоннинг етакчи савдо шерикларидан бири саналади. Кейинги йилларда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити туфайли Ўзбекистонда турк бизнеси вакиллари фаолияти сезиларли даражада кенгайди. Жумладан, 2019 йилда ўзаро савдо айланмаси ҳажми 2,5 миллиард доллардан ошди.

Тадбир доирасида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар бўйича ҳам қатор келишувларга эришилди. Хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Туркия савдо палаталари ва биржалари иттифоқи ҳузуридаги Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкентдаги филиалини очиш тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда мазкур олий ўқув юрти филиалини очиш ташаббуси 2019 йил октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ишбилармонлар кенгаши доирасида ўтказилган музокараларда илгари сурилган ва келишилган.

Тошкентда фаолият бошлаши кўзда тутилган университет филиали дуал таълим тизими асосида бизнес ва тадбиркорлик йўналишларида мутахассислар тайёрлаши кутилмоқда.

Sharhlar

Sharh qoldirish

Related posts