25 Se, 2020

Тошкентдаги Вестминстер халқаро мактабига ўқувчилар қабули бошланди

 

Инглиз тилида билим олиш истагида бўлган маҳаллий ҳамда чет эллик ўқувчиларни Тошкент Вестминстер Халқаро мактабига таклиф этамиз.

Замонавий ва бетакрор услубда қад кўтарган Тошкент Вестминстер Халқаро мактаби жорий йилнинг 16 сентябридан ўқувчиларга ўз эшикларини очади. 

Мактабда 2 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларга мактабгача таълим ва бошланғич синфларига мослаштирилган инглиз ўқув дастурига ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий ўқув дастурига асосан дарслар олиб борилиши кўзда тутилган.

Вестминстер Халқаро мактабида Бирлашган Қироллик, АҚШ, Канада ва бошқа мамлакатлардан таклиф этилган ўқитувчилар билан бир қаторда юқори малакали маҳаллий ўқитувчилар ва тарбиячилар ҳам фаолият олиб бориб, дарс жараёнида замонавий педагогик технологиялардан унумли фойдаланадилар. 

Батафсил маълумотлар учун:

Веб сайт: www.wist.uz 

Телефон: +99871 2102222

Sharhlar

Sharh qoldirish

Ko`p ko`rilgan maqolalar

Vidjet

  • яна шарҳ

  • шарҳлар

  • менинг шарҳим

  • Биринчи шарҳ

  • Шарҳ

  • toshkent,
  • xalqaro,
  • chet el,
  • o'zbekiston,
  • xususiy,
  • хориж,
  • технология,
  • Туркия,
  • авто,
  • спорт,
  • mahalliy